16:06 / 21.12.2024
24

Украина ҳудудига тинчликпарвар кучлар юборилса, Германия четда турмаслиги айтилди

Украина ҳудудига тинчликпарвар кучлар юборилса, Германия четда турмаслиги айтилди
Фото: Reuters
Украина ҳудудига тинчликпарвар кучлар юборилса, Германия четда турмайди. Германия мудофаа вазири Борис Писториус Funke нашрига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилган.

Германия Европадаги энг йирик НАТО давлати ва Европанинг энг йирик иқтисодиёти сифатида бунга бефарқ турмайди”, деди у.

Шу билан бирга, Писториус можаро тугамагунча Украина ҳудудида немис аскари бўлмаслигини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, Москва ва Киев учинчи томон иштирокида Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида келишиб олиши керак.

"Бу борада ҳали очиқ саволлар жуда кўп", дея қўшимча қилди Писториус.

Аввалроқ Европа давлатлари ўт очиш тўхтатилганидан кейин Украинага 100 минггача қўшин юборишни муҳокама қилаётгани хабар берилганди.

Reuters'нинг украиналик манбаларидан бири Европанинг тийиб турувчи кучлари беш-саккизта давлатдан иборат бўлиши мумкинлигини айтган. Айрим таҳлилчилар Европа контингенти таркибида 40 мингга яқин ҳарбий бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Халқаро стратегик тадқиқотлар институтида ишлайдиган Австриянинг собиқ ҳарбий мутахассиси Франс-Стефан Гади фикрича, ротацияга тахминан 100 минг ҳарбий жалб этилиши мумкин. Исмини ошкор қилмасликни сўраган Европа хавфсизлик офицери ҳам бу фикрга қўшилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ҳудудига тинчликпарвар кучлар юборилса, Германия четда турмаслиги айтилди