date
views 79

Бразилияда автобус иширокида содир бўлган ЙТҲда 38 киши ҳалок бўлди

Бразилияда автобус иширокида содир бўлган ЙТҲда 38 киши ҳалок бўлди
Фото: CNN Brasil
Бразилиянинг жануби-шарқида автобус енгил автомобиль ва юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида 38 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN Brasil телеканали маҳаллий ўт ўчириш хизматига таяниб хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, фожиа 21 декабрь куни эрталаб Минас-Жерайс штатида юз берган. Сан-Паулудан келаётган автобус енгил автомобиль ва юк машинаси билан тўқнашгандан сўнг, ёнғин чиққан. Аниқланишича, автобусда 45 нафар йўловчи бўлган.

Йўловчиларнинг 13 нафари тирик ҳолда топилган ва тиббиёт муассасасига етказилган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ва ЙТҲ вайроналари ичидан 22 нафар қурбонларнинг жасадларини олиб чиқди”, дейилади хабарда.

Фото: CNN Brasil
Телеканал маълумотларига кўра, авария автобус ғилдираги ёрилиши ортидан содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, юк машинасига бориб урилган.

Орқада келаётган енгил автомобиль ҳам автобус билан тўқнашиб кетган, бироқ машина салонидаги уч нафар йўловчи тирик қолган”, дея аниқлик киритди телеканал.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилияда автобус иширокида содир бўлган ЙТҲда 38 киши ҳалок бўлди