Фото: Россия ИИВ
Москвадаги аэропортларнинг бирида фирибгарлик иши бўйича федерал қидирувда бўлган Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Идора қўлга олинган шахснинг исмини ошкор этмаган. Куч тузилмаларига яқин бўлган Telegramʼдаги «112» каналининг ёзишича, ушланган шахс 2024 йил август ойида ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетган Денис Грибовдир.
Тергов версиясига кўра, собиқ вазир ўринбосари шериклари — бўйсунувида бўлган институтнинг собиқ проректори, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги компания директори ва ходими билан Россия бюджетидан касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағларни ўғирлаш схемасини ишлаб чиққан. Улар педагогларга амалиёт ўташлари учун давлат шартномасини тузган, бироқ уларни ўтказмаган.
«Ишнинг амалга оширилганини тасдиқлаш учун шериклар сохта ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаган. 54 миллион рублдан ортиқ бюджет маблағлари ўзлаштирилган ва гумонланувчилар ўртасида тақсимланган», — дейилади ИИВ хабарида.
Ишга алоқадор бошқа уч киши ҳам ушланган — уларнинг ҳам исми ошкор этилмаяпти.
Собиқ вазир ўринбосари Россиядан ташқарида «терговдан яширинган». Унга нисбатан айблов ва қидирув эълон қилинган. Собиқ амалдор мамлакатга учиб келганида қўлга тушган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди