17:28 / 22.12.2024
65

Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди

Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди
Фото: AP Photo
Германиянинг Магдебург шаҳрида машинасида одамларни босиб кетган эркак ўз ҳаракатига изоҳ берди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Гумонланувчи Саудия Арабистони фуқароси ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги машина 20 декабрь куни кечқурун Магдебургда оломон устига ҳайдаган. Ҳодиса қоибатида беш киши ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Терактни содир этган эркак бунга “Германияда Саудия Арабистонидан келган қочқинларга нисбатан салбий муносабат” сабаб бўлганини айтган. Унинг ўзи ҳам 2016 йилда қочоқ мақомини олган ва Германияда яшаш учун рухсатномага эга бўлган.

Der Spiegel хабар беришича, Саудия Арабистони Германияни ушбу қочқин келтириб чиқариши мумкин бўлган хавф ҳақида уч марта огоҳлантирган. Магдебургдаги Рождество ярмаркасига қилинган ҳужумдан сўнг, Германиянинг бир нечта федерал ерларида полиция ўз назоратини кучайтирмоқда.

Германия канцлери Олаф Шольц теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Менинг барча ўй-фикрларим қурбонлар ва уларнинг оилалари билан. Биз сизни ва Магдебург аҳолисини қўллаб-қувватлаймиз. Мен ушбу машаққатли соатларда фидоий қутқарувчиларга миннатдорчилик билдираман”, деган Шольц.

Ҳозирда воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиниоятчи бир ўзи ҳаракат қилганми ёзи шериклари бўлганми, аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди