Фото: Омар Санадики / AP Photo
Сурияда президент Башар Асадни ағдарган исёнчилар ўтиш ҳукуматидаги дастлабки тайинловлар ҳақида хабар берди. Сурия ташқи ишлар вазири Эсад Ҳасан Шайбоний ва мудофаа вазирлигини эса муҳандис Марҳаф Абу Касра бўлди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Шайбоний Дамашқ университетининг инглиз тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. ОАВ хабарларига кўра, унинг сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар бўйича магистр даражасига ҳам эгаи. 2011 йилда мамлакатда фуқаролар уруши бошланганидан бери Шайбоний Сурия мухолифати фаолиятида фаол иштирок этган.
Уруш пайтида Сурия ҳудудининг учдан икки қисми ҳукумат кучлари назорати остида бўлган, мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисми эса 2017 йилдан буён “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ) назоратида бўлган. Бу “маъмурият”да Шайбоний сиёсий ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Anadolu нашрининг ёзишича, у “хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ муассасалари ва гуманитар тузилмалар вакиллари билан ҳамкорлик қилиш” учун масъул бўлган.
Суриянинг янги мудофаа вазири Абу Касра Хама вилоятининг Халфажа шаҳрида туғилган. У ҲТШ нинг энг машҳур етакчиларидан биридир.
Сурияда Асад режими қулаши
Ноябрь ойи охирида қуролли исёнчилар Сурия шимолий қисмига юришни бошлади. Улар Идлиб вилоятини, мамлакатдаги аҳоли сони бўйича иккинчи ўринда турувчи Ҳалаб шаҳрини, Хама ва Хомс вилоятлари ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Шундан сўнг Дамашққа кирди. Президент Башар Асад оиласи билан мамлакатни тарк этди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиқишга рози бўлгани, шундан кейин Сурияни тарк этгани ҳақида маълумот берди. Исёнчилар Асадни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар ваъда қилган.
Сиёсатчи мамлакатни тарк этганидан кейин исёнчилар Асад қароргоҳига бостириб кирди, одамлар буюмларни талон-торож қилди. Қароргоҳдаги гаражда BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo каби 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланди.
Кремлдаги манбалар Суриядан қочган президент оиласи билан Москвага келгани, Путин уларга бошпана берганини маълум қилди.
10 декабрь куни Идлиб шаҳрида исёнчиларга раҳбарлик қилган Муҳаммад ал-Башир ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинлади. У фуқароларга қарата қилган мурожаатида бу лавозимни камида 2025 йил 1 мартгача эгаллаб туришини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”