Фото: CNN
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Панамадан Америка ҳарбий ва савдо кемаларининг Панама канали орқали ўтиши учун транзит тўловларини пасайтиришни талаб қилди. Акс ҳолда сиёсатчи Панама каналини АҚШга қайтариш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
АҚШ 1914 йилда узунлиги 82 километр бўлган канал қурилишини якунлади, аммо 1999 йилда собиқ президент Жимми Картер томонидан имзоланган шартномага кўра уни Панамага қайтариб берди. Бу қадамни Трамп “аҳмоқона” деб атамоқда.
"Мамлакатимизни бутунлай талон-торож қилиш зудлик билан тўхтатилиши шарт", деди у.
Трампнинг таъкидлашича, Панама канали АҚШ учун “ҳаётий аҳамиятга эга” бўлиб, у мамлакат иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигида ҳал қилувчи рол ўйнамоқда. Сиёсатчи Хитойнинг ҳам Панама каналидан фойдаланаётганидан норози эканини билдирди. У бу канални топшириш бўйича битим шартларига зид келишини таъкидлади.
"У кимнингдир манфаати учун эмас, балки биз ва Панама билан ҳамкорлик белгиси сифатида топширилган. Агар ушбу хайр-эҳсоннинг ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий тамойилларига риоя қилинмаса, биз Панама каналини савол-жавобсиз тўлиқ қайтарилишини талаб қиламиз.
Президент Жимми Картер раҳбарлиги даврида бу канални бир доллар эвазига бериб юборганида, уни фақат Панаманинг ўзи бошқариши керак эди, Хитой ёки бошқа давлат эмас", дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда Bloomberg.
АҚШ каналнинг энг йирик фойдаланувчиси бўлиб, ҳар йили транзит юкларининг қарийб тўртдан бир қисми учун жавоб беради. Трампнинг сўзларига кўра, транзит оқимининг 70 фоиздан ортиғи АҚШ портларига ёки улардан йўналтирилади.
Узоқ давом этган қурғоқчилик таъминот занжирига таъсир кўрсатди, бу эса инфляциянинг ўсишига олиб келди. Каналдан фойдаланишдан Панаманинг даромади кетма-кет иккинчи йил пасайиб, 2024-молия йилида 2,47 миллиард долларни ташкил этди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”