Фото: 78.ru
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида сумка ичидан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, жасад Ольга Бергголц кўчасидаги 19-уйнинг ертўласидаги сумкадан зўравонлик аломатлари билан топилган. Ўлдирилган шахс 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. У ноябрь ойи бошида Санкт-Петербургга 24 ёшли танишиникига пул топиш мақсадида келган.
Таъкидланишича, 9 декабрь куни кечқурун Седов кўчасидаги 70-уйда жойлашган квартирада яшаётган йигит жанжал пайтида аёлни бўғиб ўлдирган. Шундан кейин унинг жасадини катта сумкага солган. Сўнгра Ольга Бергголц кўчасидаги 19-уйнинг подвалида тупроқ билан кўмиб, воқеа жойидан қочган. Эртаси куни қотиллик содир этишда гумонланган эркак ватанига қайтиб кетган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”