Фото: Telegram / dmytro_lubinetzs
Россия аскарлари беш украиналик ҳарбий асирни отиб ташлади, деди 22 декабр, якшанба куни Украина Олий радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили Дмитрий Лубинец.
Унинг сўзларига кўра, қатл видеоси генерал-корнер Марк Безручко номидаги Украина қуруқликдаги қўшинларининг 110-алоҳида механизациялашган бригадаси тактик бўлинмаси томонидан тарқатилган.
Украина омбудсманининг сўзларига кўра, гап «таслим бўлган аскарларнинг эҳтимолий қатл этилиши» ҳақида кетмоқда. «Украиналик ҳарбий асирларни отиб ташлаган россиялик ҳарбий жиноятчилар халқаро трибунал олдига чиқиб, қонунда назарда тутилган энг оғир жазога тортилиши керак», — деди Олий рада вакили.
Лубинец воқеа ҳақида БМТ ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига хабар қилишга ваъда берди.
Киев: РФ қўшинлари асирга олинган яна беш украиналикни отиб ташлади
Киев Украинанинг Донецк областида РФ қўшинлари томонидан содир этилган уруш қоидаларининг навбатдаги бузилишини текширмоқда. Гап россиялик ҳарбийлар томонидан Покровск йўналишида беш нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилиши эҳтимоли ҳақида бормоқда, деб хабар қилди Украина Бош прокуратураси 26 ноябр куни ўзининг Telegram-каналида.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса ноябр ойида, Россия қўшинлари Петровка қишлоғи яқинидаги Украина Қуролли кучлари позицияларига бостириб кирган бир вақтда юз берган. Аҳоли пункти Покровск йўналишида жойлашган бўлиб, у ерда Россия Федерацияси кузда маълум муваффақиятларга эришди.
«Ҳужум натижасида Украина Қуролли кучларининг беш нафар аскари чекинишга ва хусусий уйга яширинишга мажбур бўлди, рус ҳарбийлари украиналик ҳимоячиларни қуролсиз қолдириб, ерга ётишга мажбур қилган. Улар халқаро гуманитар қонунларни бузган ҳолда украиналик асирларни автомат қуроллардан ўққа тутди», — дейилади Украина Бош прокуратураси баёнотида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Мамлакатимизга дунёнинг нуфузли меҳмонхона брендлари кириб келмоқда
Франция кубоги. "Ланс" ПСЖга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди, Ҳусанов гол урди!