Фото: AP
Сўнгги тўрт йил ичида Қўшма Штатларда Ўзбекистоннинг 6226 нафар фуқароси турли ҳуқуқбузарликлар учун ушланди. Бундай маълумотлар АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизматининг 20 декабр куни эълон қилинган ҳисоботида келтирилган.
Ҳисобот 2020 йил октябрдан 2024 йил 30 сентябргача бўлган даврни ўз ичига олади ва хорижликларнинг ушланиши, ҳибсга олиниши ва депортацияси ҳақидаги маълумотларни келтиради.
Хабарда айтилишича, бу даврда Ўзбекистоннинг 6226 нафар фуқароси ушланган, улардан 749 нафари ҳибсга олинган, 736 нафари эса мамлакатдан чиқариб юборилган. Ҳибсга олишлар ва депортациялар сабаби АҚШ қонунчилигининг бузилиши бўлгани айтилади, бироқ тафсилотлар ошкор этилмаган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга депортация қилинганлар сони йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, 2021 молия йилида Ўзбекистоннинг 21 нафар фуқароси Қўшма Штатлардан чиқариб юборилган бўлса, 2022 молия йилида бу кўрсаткич 55 нафарни, 2023 молия йилида 88 нафарни, 2024 молия йилида 572 нафарни ташкил қилган.
Охирги 12 ой ичида Қўшма Штатлар 271,5 минг кишини 192 давлатга депортация қилган, бу охирги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди