Фото: The Washington Post
Жо Байден президентлик муддатининг сўнгги ҳафтасида Россия энергетика секторига нисбатан янги санкциялари жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда тўрт нафар манбасига таяниб The Washington Post хабар берди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, янги чоралар Россиянинг соядаги флоти — мамлакат нефтини санкцияларни четлаб ўтган ҳолда ташиётган халқаро кемаларга йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари, чекловлар олдинроқ санкцияларга учрамаган Россия нефтини экспорт қилувчиларга ҳам қўлланиши кутилмоқда. Шунингдек, WP суҳбатдошларининг айтишича, Россия энергия ресурслари учун тўловларни қайта ишлаш имкониятини тақдим этаётган банкларнинг лицензиясини чақириб олиш чоралари ҳам кўриб чиқиляпти.
Манбаларнинг таъкидлашича, санкцияларнинг жорий этилиши янги сайланган президент Доналд Трампга Россия-Украина урушини тўхтатишга оид музокараларда РФ президенти Владимир Путинга нисбатан қўшимча босим ўтказиш ричагини тақдим этади. Америкалик юқори мартабали амалдорга кўра, мазкур чоралар Украинага ўзини мудофаа қилишда «яхшироқ ҳолатда» қолиш ва тинчлик бўйича музокараларни «адолатли» шартларда ўтказиш имконини беради.
2022 йил февралда Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери АҚШ ҳукумати Россия банклари, мудофаа, саноат корхоналари ва бошқа компанияларига нисбатан санкциялар қўллади. Шу билан бирга, Россия энергетика секторига қисман зарар етди холос. The Washington Post’нинг қайд этишича, уруш бошланганидан бери Жо Байден администрацияси Россия энергия ресурслари экспортида жиддий санкциялар қўллашдан хавотирланиб келган, бу— нефт нархнинг кескин кўтарилиб кетишига ва АҚШда бензин нархи ошишига олиб келиши мумкин эди.
Россия бюджети даромадларининг учдан бир қисмидан қарийб ярмигача бўлган қисми нефт ва газ савдосига тўғри келади. 2023 йилда Россия энергия ресурсларини сотиш ортидан салкам 100 миллиард доллар ишлаб топган.
Европа Иттифоқи кенгаши 16 декабр куни Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг 15-пакетини қабул қилганди. Санкциялар рўйхатидан 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та юридик шахс ўрин олди. Улар орасида Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонасига берилган зарбага масъул ҳарбий бўлинма, энергетика компанияларининг топ-менежерлари, КХДРнинг юқори мартабали икки амалдори ҳам бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Германияда машинада одамларни босиб кетган эркак бунга изоҳ берди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди