Фото: Видеодан кадр
25 декабр куни Embraer 190 йўловчи самолёти Қозоғистон ғарбидаги Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Orda.kz маълумотига кўра, самолёт Ақтау аэропорти ҳудудига қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Бокудан Грознийга учган йўловчи самолёти ҳалокатга учраган.
Azari Press Agentliyi маълум қилишича, самолёт Каспий денгизи устида ҳалокат сигнали берган ва мажбурий қўниш учун Қозоғистон томонга йўл олган. «Sputnik Азербайджан» авиакомпаниядаги манбага асосланиб, самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетганини ҳалокат сабаби сифатида келтирган.
Baza бортда 67 йўловчи ва экипажнинг беш аъзоси бўлганини хабар қилган. «Осторожно, новости» маълумотида самолёт бортидагилар 107 киши бўлгани айтилган.
Самолёт радарлардан ғойиб бўлиб, учиш-қўниш йўлаги яқинидаги далага қулаган. Flightradar сервиси маълумотларига кўра, ҳалокатдан олдин самолёт аэропорт устида айланган.
Ижтимоий тармоқларда самолёт қулаши вақтида олинган видеолар тарқалмоқда.
Қозоғистон ФВВ Ақтау яқинида самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлаб, воқеа жойида ёнғин чиққанини маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра омон қолганлар борлиги айтилган.
РИА Новости Грозний аэропорти матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар беришича, Бокудан учган самолёт Грознийдаги ноқулай об-ҳаво туфайли аввалига Маҳачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилганди.
Tengrinews маълумотига кўра, Қозоғистондаги авиаҳалокатдан омон қолган 12 киши шифохонага олиб борилган.
Россиядаги «Известия» нашри ва «112» телеграм-канали эса омон қолганлар сони 18 киши эканини хабар қилган. Mash маълумотида омон қолганлар сони — 20 дан 50 кишигача экани айтилган. Уларнинг барчаси самолётнинг дум қисмида бўлган.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди