20:06 / 25.12.2024
6

Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди

Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида яшайдиган аёл турмуш ўртоғининг унга ерарлича эътибор бермагани ва кўпроқ мушук билан вақт ўтказгани учун эрини судга берди. Унинг фикрича, эркак аёлидан кўпроқ уй ҳайвонини яхши кўради.

Фото: Hindustan Times
Эркакнинг мушук билан кўпроқ вақт ўтказиши оилавий низоларга сабаб бўлган, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлардан ташқари мушукнинг аёлга нисбатан хатти-ҳаракати ҳам унинг жаҳлини чиқарган. Маълум бўлишича, уй ҳайвони тез-тез аёлга ҳужум қилган: қўллари билан тирнаб, гўёки рашк қилгандек тишлаган.

Натижада ноилож қолган уй бекаси адолат излаб Ҳиндистоннинг Карнатака туман судига мурожаат қилган. У турмуш ўртоғини оилавий зўравонлик ва шафқатсизликда айблаган. Судья эса бундай оилавий майда низолар ва аёлнинг айбловлари қонуний мезонларга тўғри келмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, суд ҳайъати бундай даъволар ҳақиқатда эътиборга лойиқ бўлган муҳимроқ мурожаатлардан чалғитишини таъкидлаган. Охир-оқибат аёл судда ютқазган.

Шунга ўхшаш ҳолат 2023 йилда Колумбияда бўлган. Ажралишга қарор қилган эр-хотин Симон лақабли ити кўриш имконияти учун судда курашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди