00:15 / 26.12.2024
16

Покистонда қабилалараро можаро 100 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлди

Покистонда қабилалараро можаро 100 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлди
Фото: “Оху.аз”
Сўнгги икки ярим ой ичида Покистоннинг Парачинор шаҳрида тегишли тиббий ёрдам ҳамда озиқ-овқат етиб бормаслиги оқибатида 100 дан ортиқ бола вафот этган.

Гео TV телеканалининг маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришича, қабилалараро можаро туфайли йўллар тўсилгани сабабли маҳаллий аҳоли зарурий эҳтиёжлардан фойдалана олмаяпти.

Қайд этилишича, октябрь ойида шиа қабиласи вакиллари ўзларига рақиб деб билган — суннийлардан иборат карвонга ҳужум қилиб, 10 дан ортиқ кишини ўлдирганидан сўнг, хавфсизлик чораси сифатида шаҳарга олиб борувчи йўллар, шу жумладан, Пешовар—Қуррам асосий магистрали ёпиб қўйилган.

Йўлларнинг тўсилиши туфайли аҳоли тиббий хизмат ва озиқ-овқат каби асосий эҳтиёжлардан маҳрум бўлган. 100 дан ортиқ бола тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган”, дейди Юқори Қуррам техсили (тумани) раҳбари Оғо Музамил.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, маҳаллий аҳоли олти кундан буён йўлларнинг тўсиб қўйилишига қарши норозилик билдириб, алоқа йўлларини тиклаш учун шошилинч чоралар кўришни талаб қилмоқда. Хайбар-Пахтунхва вилояти бош вазири ёрдамчиси Муҳаммад Али Сайфнинг айтишича, Парачинор йўлини қўриқлаш учун махсус полиция бўлинмаси тузилган.

Ҳукумат беморларни кўчириш ва дори-дармонларни етказиб бериш учун вертолётлардан фойдаланмоқда, бироқ маҳаллий аҳоли буни етарли деб ҳисобламаяпти. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги ойларда бевосита тўқнашувларда 130 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда қабилалараро можаро 100 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлди