Фото: НАТО.инт
Финляндия, Латвия ва Эстония раҳбарлари НАТОнинг европалик аъзолари Россияга АҚШ иштирокисиз қарши туришга тайёр эмаслигини ва Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда имкониятлари чегараланганлигини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп альянс ишидан норозилигини билдирган ва агар европалик ҳамкорлар хавфсизлиги учун кўпроқ молиявий масъулиятни ўз зиммасига олмаса, Қўшма Штатлар ташкилотдан чиқиб кетиши билан таҳдид қилган эди.
“Альянснинг учта аъзо давлати етакчилари НАТО АҚШсиз Россияга қарши курашишга тайёр эмаслигини айтди. Улар, шунингдек, иттифоқчиларни мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширишга чақиришди”, деб ёзади Independent нашри.
Хусусан, Финляндия президенти нашрга НАТОни АҚШсиз тасаввур қила олмаслигини таъкидлаган.
Independentънинг аниқлик киритишича, Европанинг, айниқса, АҚШ иштирокисиз “ўзини ҳимоя қила олмаслиги” Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришдаги қийинчиликларни кўрсатмоқда.
“Ҳозирги кундаги муаммолардан бири кўплаб давлатлар Украинага қурол беришга тайёр эмаслигида ҳамда мудофаа саноати уларни талаб даражасида ишлаб чиқара олмаётганлигида. Биз Украинага қўлдан келганча ёрдам берамиз, лекин бизнинг имкониятларимиз чегараланган”, дейди Латвия президенти.
НАТО давлатлари 2023 йилдаги Вильнюс саммитида ялпи ички маҳсулотнинг камида 2 фоизини мудофаага сарфлашга келишиб олган эди. Ҳозирда альянс маълумотларига кўра, НАТОга аъзо 32 давлатдан 23 таси ўз ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини мудофаа эҳтиёжларига сарфлайди. Ғарб матбуотига кўра, Трамп ташкилотга аъзо давлатлардан мудофаа харажатларини ЯИМнинг 3 фоизигача оширишни талаб қилмоқчи.
Сўнгги йилларда Россия мамлакатнинг ғарбий чегараларида НАТОнинг мисли кўрилмаган фаоллигини қайд этган. НАТО ташаббусларини кенгайтирмоқда ва буни “Россия агрессиясини тўхтатувчи” деб атаган.
Кремль Россия ҳеч кимга таҳдид қилмаслигини, бироқ унинг манфаатлари учун потенциал хавфли ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди