Фото: Reuters
Дания мудофаа вазири Троэлс Lund Поулсен Гренландия оролида жойлашган қўшинлар контингенти кучайтирилганини маълум қилди. У бу сўзларни 24 декабрь, сешанба куни чоп этилган Даниянинг Жйлландс Постен газетасига берган интервьюсида айтди.
Вазирнинг баёнотига кўра, дунёдаги энг катта орол мудофаасига қўшимча маблағ ажратилади. Маълум қилинишича, Копенгаген бу маблағларга иккита патрул катери, иккита узоқ масофали дрон ва иккита чана итлар гуруҳини сотиб олади, шунингдек, Гренландиядаги қўшинлар сонини оширади.
“Кўп йиллар давомида Арктикага етарлича сармоя киритилмадик, аммо ҳозир фаолроқ бўлишни режалаштирмоқдамиз”, деди Троэлс Lund Поулсен.
Шу билан бирга, вазирнинг таъкидлашича, Дания бир ўзи Гренландиянинг улкан ҳудудини назорат қила олмайди. “Аниқ режалар йўқ, аммо биз Қўшма Штатлар билан ишлаймиз”, деди у.
Аввалроқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Вашингтон Гренландияни назорат қилиши кераклигини айтган эди.
Фото: “Репорт.аз”
Бунга жавобан Гренландия парламентининг “Халқ ҳамжамияти” партияси аъзоси Аая Шемниц Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди.
“Гренландия ороли сотилмайди. Менимча, бутун Ғарб дунёсининг ташқи ва хавфсизлик сиёсатини белгилаб берувчи АҚШнинг бўлажак президентининг “эгалик” ва “назорат” сўзлари улар Гренландияни сотиб олмоқчи эканлигининг аниқ белгисидир. Шунингдек, бу қарор Данияга боғлиқлигини айтиш даниялик сиёсатчиларга нисбатан ҳурматсизлик”, деган Аая Шемниц. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Эрдўғон: “Суриядаги курд жангарилари ё қуролларини топширади, ё дафн қилинади”
Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар ва енгилликлар маълум қилинди
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди