date
views 108

АҚШдан 572 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди

АҚШдан 572 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди
АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини мамлакатдан чиқариб юборди.

Маълум бўлишича, бу 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 6,5 баробарга кўп ҳисобланади.

Қайд этилишича, жами 271,5 мингга яқин чет эл фуқароси АҚШдан депортация қилинган бўлиб, бунда ўзбекистонликлар сони бўйича Россия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа қатор давлатлардан (Россия − 464, Афғонистон − 132, Тожикистон − 77, Қирғизистон − 69, Украина − 53, Арманистон − 27, Қозоғистон − 23, Озарбайжон − 13, Туркманистон − 5) кўпроқни ташкил қилган.

Аввалроқ Дональд Трамп 11 млн мигрантни мамлакатдан депортация қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШдан 572 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди