date
views 9 691

Маст ҳолатда беморга тиббий ёрдам кўрсатмаган шифокорлар ишдан бўшатилди

Маст ҳолатда беморга тиббий ёрдам кўрсатмаган шифокорлар ишдан бўшатилди

Пермда шифокорлар иш вақтида маст ҳолда бўлгани ва саратонга чалинган беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатмагани учун ишдан ҳайдалди.

16 октябрь, якшанба куни тунда тез ёрдам машинасида Россиянинг Перм шаҳри шифохоналаридан бирига зудлик билан беморни келтиради. Бироқ тўрт соатдан ортиқ вақт мобайнида беморга хеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмади. Ҳамшира беморга осма укол қўйишга уриниб кўрган, аммо буни эплолган, деб хабар бермоқда “Qalampir.uz”.

Беморнинг яқинлари билдирган фикрларга кўра, шифохона ходимлари маст ҳолда бўлган ва оёқда зўрға турган. Бундан ташқари, шифокорлар бемор билан мулоқот қилишда одобсиз ва кинояли сўзлар ишлатган. Бу воқеани беморнинг яқинларидан бири қўл телефонида тасвирга олди.

Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилди. Шифокорлар меҳнат интизомини бузишда айбланиб, баённома тузилди ва ишдан бўшатилди. Бемордан эса узр сўралди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Маст ҳолатда беморга тиббий ёрдам кўрсатмаган шифокорлар ишдан бўшатилди