17:08 / 26.12.2024
25

Путин МДҲ раҳбарларини қандай ноз-неъматлар билан меҳмон қилди?

Путин МДҲ раҳбарларини қандай ноз-неъматлар билан меҳмон қилди?
Архив фото: Спутник
Россиянинг Ленинград вилоятида 25 декабрь куни МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Россия президенти Владимир Путин очиб берди.

Ёпиқ эшиклар ортидаги мулоқотдан сўнг давлат раҳбарлари норасмий нонуштага ўтишди. Таомлар рўйхатини Беларусь президентига яқин бўлган “Пул Первого” Telegram канали эълон қилди.

Учрашув иштирокчиларига қисқичбақа, қора икра ва авокадо солинган тарталеткалар, йўлбарс креветкали салат ва манго таклиф этилди. Бундан ташқари, танлов учун ўрдакли варениклар, мол гўшти ва райҳонли булён, буғда пиширилган осётр балиғи, қисқичбақали голубец, сметана ва картошка билан тортиладиган товуқ гўшти, мрамор мол гўштидан медалонлар ва кедр ёнғоғи қўшилган ризотто бор эди.

Давлат раҳбарлари ширинлик сифатида қуритилган қулупнай ва пломбирли сметанникни татиб кўришлари мумкин эди. МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви Санкт Петербург яқинидаги “Игора” курорт мажмуасида бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, учрашув ҳар йили декабрь ойининг охирида Санкт Петербургда ўтказилади. Саммитда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян коронавирус юқтиргани сабабли саммитда қатнаша олмаслигини айтди. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев эса Оқтовдаги авиаҳалокат туфайли Россияга ташрифини тўхтатди.

Путин, МДҲ раҳбарлари, Қандай ноз-неъматлар, Меҳмон қилди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин МДҲ раҳбарларини қандай ноз-неъматлар билан меҳмон қилди?