Фото: Telegram
Украина қўшинлари Курск вилоятида шимолий кореялик ҳарбийни асирга олди. Маълумотни Жанубий Корея разведка хизмати тасдиқлади. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
“Дўст мамлакатнинг разведка ташкилоти билан реал вақт режимида маълумот алмашиш орқали биз яраланган Шимолий Корея аскарининг қўлга олинганини тасдиқладик. Вазиятнинг кейинги ривожланишини синчковлик билан ўрганиш ниятидамиз”, дейилади Корея разведкаси баёнотида.
26 декабрь куни Украина жангчилари урушга жалб қилинган биринчи Шимолий Корея аскарини қўлга олгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шунингдек, воқеа жойидан олинган фотосуратлар ҳам эълон қилинди. Асир олинган аскар яралангани айтилган, аммо унинг аҳволи бўйича бошқа тафсилотлар мавжуд эмас.
Фото: т.ме/тҳе_wаршал18
Украина оммавий ахборот воситалари Курск йўналишидаги операция муваффақиятли бўлганини хабар қилди. Ҳарбийлар нафақат жанговар вазифани бажаргани, балки зирҳли транспортёр ва асирни ҳам қўлга киритгани таъкидланган.
КХДРдан Украинадаги урушга юборилган аскарлар
Жанубий Корея ва АҚШнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россияга 10 мингдан ортиқ аскар юборилган. Улардан баъзилари аллақачон Курск вилоятидаги жангларда қатнашган. Украина президенти Владимир Зеленский урушга юборилган Шимолий Корея аскарлари сони 100 мингга етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Сеул маълумотларига кўра, КХДР Россияга оғир артиллерия – ўзиюрар гаубицалар ва кўплаб ракета тизимларини ҳам етказиб беради. Россия ва Шимолий Корея Украинага ҳужум бошланганидан кейин ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кучайтира бошлади. 2024 йил июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Шимолий Кореяга ташриф буюриб, Ким Чен Ин билан ҳужум содир бўлган тақдирда бир-бирини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи, шунингдек, Ғарб санкцияларига қарши ҳамкорликни ўз ичига олган кенг қамровли стратегик шартнома имзолаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди