Архив фото: Спутник
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Беларусь президенти Александр Лукашенко 26 декабрь куни Санкт-Петербургда ўтказилган Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида тортишиб қолди.
Лукашенко кейинги йиғилишни ва Евросиё иқтисодий форумини май ойи охирида Минскда ўтказишни таклиф қилди. Бунга жавобан видеоалоқа шаклида йиғилишда қатнашаётган Пашинян қарши эмаслигини айтди. Бироқ у йиғилишда делегацияси видеоконференция тарзида қатнашишидан огоҳлантирди.
"Сизда қандай муаммо бор, Минсккача узоқми ёки сизни олиб борадиган одам йўқми? Делегациянгизни етказиб беришни ташкил қиламиз-ку", дея эътироз билдирди Лукашенко.
Пашинян бу масала юзасидан оммавий баёнот берганини айтди. У Арманистондаги амалдорларнинг Беларусга ташриф буюриши тақиқланганини назарда тутди.
"Бу баёнот ўз кучида қолмоқда. Менимча, бу масалаларни муҳокама қилиш учун тўғри жой эмас", деди у.
Пашинян Беларусь президенти таклифига муносабат билдирганини, ҳеч қандай тушунмовчилик бўлишини истамаслигини айтди.
"Хўп, биз сизнинг баёнотингизни кўриб чиқамиз", деди Лукашенко.
Бунга жавобан Пашинян кўриб чиқадиган ҳеч нарса йўқлигини ва умуман олганда Беларусь президенти унинг баёнотини кўриб чиқа олмаслигини айтди.
"Менинг баёнотим кўриб чиқилиши шарт эмас", дея таъкидлади у.
Лукашенко Минскда “телевизор бўлмаслиги” мумкинлигини таъкидлади. Бунга Пашинян: “Ҳеч қандай муаммо йўқ”, дея жавоб берди.
"Тушунаман, сизда телевизорлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлган бўлиши мумкин. Мен буни тушуниш билан қабул қиламан", деди Арманистон бош вазири.
Шу билан тортишув ниҳоясига етиб, иштирокчилар ҳужжатларни имзолашга киришди.
Арманистондаги амалдорлар Беларусга бориши тақиқланган
Никол Пашинян июнь ойида Беларусда Лукашенко ҳукмронлик қилар экан, ҳеч бир арман амалдори у ерга бормаслигини айтганди. Бунга сабаб сифатида у Беларусь раҳбарининг Қорабоғ ҳақидаги сўзларини келтирган. Май ойининг охирида Александр Лукашенко Озарбайжонга ташрифи чоғида Бокунинг Қорабоғ учун олиб бораётган урушини “озодлик учун” деб атаганди.
"Мен сизнинг озодлик урушингиздан олдинги суҳбатимизни, тушлик пайтида бирга фалсафий суҳбатлашганимизни эсладим. Ўшанда урушда ғалаба қозониш мумкин, деган хулосага келгандик. Бу муҳим, урушда ғалаба қозониш мумкин", деган эди Лукашенко.
Шундан сўнг, май ойида Пашинян Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушга тайёргарлигида КХШТга аъзо икки давлат иштирок этганини айтганди.
"Бизнинг иттифоқчиларимиз 44 кунлик урушни тайёрлашда қатнашган, мен КХШТга аъзо бўлган камида иккита давлатни биламан, улар бизга қарши уруш тайёрлашда қатнашган", деган Пашинян.
Арманистон бош вазири КХШТ доирасидаги муносабатларда, Беларусь ташкилотдан чиқса ёки Лукашенко арманлардан узр сўраса, назарий жиҳатдан ўзгаришлар кузатилиши мумкинлигини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Аббосбек Файзуллаев: “Жирона”ни танлайман...
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”