Фото: “РИА новости”
Россиялик журналист Маргарита Симонян агар Россия Қозоғистонга “қандайдир бармалейлар” билан курашиш учун қўшин юборса, хурсанд бўлишини айтди. Бу ҳақда у “Эхо Москви” эфирида маълум қилди.
Эҳтимол, журналист 2022 йил январь воқеалари пайтида Россия ҳарбийларининг Қозоғистонга киритилганига ишора қилган.
"Биз Украинада ҳам, Сурияда ҳам, агар яна бир бор қандайдир бармалейлар билан курашишга чақиришса, Қозоғистонда ҳам (жанг қилиш) имкониятига эга бўлсак, мен жуда хурсанд бўлардим", деди у.
Симонян бармалей (жиноятчи, босқинчи, жангарилар, фитначи ёки ғаламис) деганида айнан кимни назарда тутгани номаълум. У Россияда “ҳуқуқшунослар ҳам, иқтисодчилар ҳам” армияга боришини орзу қилиши, шунда ҳеч ким мамлакатга таҳдид солмаслигини таъкидлади.
Европа иттифоқи аввалроқ Симонянни Россия тарғиботининг “марказий фигураси” деб атаб, унга қарши санкциялар киритганди. Қозоғистонда ҳарбий парад бекор қилинганидан норози бўлган Симоняннинг турмуш ўртоғи — телебошловчи Тигран Кеосаян қозоғистонликларга “Украинага назар ташлаш” ва “жиддий ўйлаш”ни маслаҳат берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳусийлар ҳужуми Мисрга 7 млрд доллар зарар келтирди
Рим папаси Россия ва Украинани қуролларини ташлашга чақирди
Нетаньяхунинг рафиқаси гувоҳларни таъқиб қилишда айбланмоқда
Мессининг ўйинидаги қайси жиҳат Ямални ҳайрон қолдирган?
Путин МДҲ етакчилари билан учрашувда қандай фикрлар билдирди?
Муҳаммад Салоҳнинг қайси ҳаракати учун мисрликларнинг танқидлари "ёмғири ёғилди"...?
Венгрия бош вазири: “Украинадаги уруш 2 хил йўл билан тугайди”
Яман ҳусийлари Тель Авив аэропортига ҳужум уюштирди