Нью Йорк шаҳрида яшовчи 39 ёшли Брайан Клегг бутун умри давомида ортиқча вазн билан курашиб келган. Бир вақтлар эркакнинг вазни 185 килограммга етган. Бунга ортиқча ва тартибсиз овқатланиш, камҳаракат ҳаёт тарзи ва фастфуд таомларини ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш сабаб бўлган.
Шундан сўнг Брайан шунчаки пиёда юришда ҳам қийнала бошлаган ва турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолган.
Фото: Правила жизни
Унинг сўзларига кўра, ортиқча вазн сабабли вужудга келган оғриқлардан кўра ўтган йили унга кўнгилочар паркда айтилган гаплар оғирроқ таъсир қилган. Маълум бўлишича, 2023 йил ёзида у Кони Айленд паркига ташриф буюрган ва Америка тепаликлари (Американский горка) аттракционига чиқишни истаган. Бироқ ортиқча вазни туфайли унга учишга рухсат берилмаган.
Айнан шу кундан эътиборан Клегг ва ниҳоят ўз саломатлиги билан шуғулланишга қарор қилди: у ширинликлар ва фастфудлардан воз кечди ва ҳафтада уч марта спорт залига қатнай бошлади. Натижада 11 ой ичида Брайан 60 кг вазн йўқотишга муваффақ бўлди. 2024 йил октябрь ойида эса ва ниҳоят ўзининг севимли аттракционида учиш орзусини амалга оширди.
“Мен биринчи марта Америка тепаликларига чиқдим. Кейин тез-тез саёҳатга чиқишга, кўпроқ пиёда юришга ва доим фаол бўлишга одатландим. Ҳозирда мен ўзимни жуда бақувват ва соғлом ҳис қиляпман ва менинг ҳикоям бошқаларга илҳом беришини истайман”, деди Клегг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пвел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?
Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади: Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?
Доналд Трамп: «Украинада уруш бошланиши – Байденнинг айби»
Лос-Анжелес ёнмоқда: 5 киши ҳалок бўлган ва зарар миқдори 50 млрд доллардан ошди
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)