Фото: Репорт.аз
Япония ҳукумати 2025-молия йили учун 730 миллиард долларлик бюджетни тасдиқлади. Мазкур маблағнинг 55 миллиард доллари мудофаа учун мўлжалланган. Бу Япония учун рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Kyodo агентлиги маълум қилди.
“Мудофаа харажатлари биринчи марта 8,7 триллион иенага (55 миллиард доллар) етди. Чунки мамлакат Хитойдаги жадал ҳарбий қурилиш ва Шимолий Кореянинг Россия билан алоқалари кучаяётган бир шароитда минтақавий таҳдидларга жавоб бериш қобилиятини кучайтиришни мақсад қилган”, дея таъкидлайди агентлик.
Хусусан, маблағлар узоқ масофали ракеталарни оммавий ишлаб чиқаришни таъминлаши керак. Kyodo агентлигининг хабар беришича, Япония мудофаа харажатларини кетма-кет 13 йил давомида оширган.
Бундан ташқари, иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш учун Япония Вазирлар Маҳкамаси маблағларни яримўтказгичлар ишлаб чиқариш ва сунъий интеллект технологиялари соҳасига йўналтиради. 640 миллион доллар Япониянинг яримўтказгич компонентларини ишлаб чиқарувчи Рапидус компаниясига ажратилади.
Бюджетнинг тахминан учдан бир қисми — 244 миллиард доллар ижтимоий таъминотга йўналтирилган. Япония аҳолининг қариши ва туғилиш даражасининг пасайиши билан курашишни режа қилган.
Бироқ, Kyodo эслатишича, октябрдаги парламент сайловларидан кейин бош вазирга айланган Сигеру Исиба мухолиф партияларининг сўровларига жавобан, бюджет лойиҳасини қабул қилиш учун унга тузатишлар киритиши керак бўлиши мумкин.
Аввалроқ Япония ҳукумати Жаҳон банкининг “Ўсиш учун асос” дастури доирасида Украинага 567 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратиши маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда