Reuters/Yonhap
Жанубий Кореядаги Yonhap агентлиги хабар қилишича, Jeju Air авиакомпанияси самолёти Бангкокдан парвоз қилган. Мамлакат жануби-ғарбида, Сеулдан 288 км масофада бўлган Муан аэропортига қўниш чоғида у учиш-қўниш йўлаги ташқарисига чиқиб кетиб, тўсиққа урилган.
Корея телевидениеси тўқнашувдан кейин кучли ёнғин чиққани акс этган кадрларни намойиш этди.
Ҳодисадан кейин дарҳол қутқарув амалиёти бошланган. Улар самолётнинг дум қисмида бўлган 29 киши ҳалок бўлганини хабар қилишди. «Қурбонлар сони ошиши мумкин, жабрланганларнинг кўпчилиги оғир аҳволда», — деган AFP мухбирига ўт ўчириш хизмати вакили.
Бир соат ўтиб расмийлар авиаҳалокат қурбонлари сони 47 кишига етгани ҳақида хабар беришди.
Миллий ўт ўчириш хизмати икки кишини қутқаришнинг имкони бўлганини маълум қилган: булар йўловчи ҳамда экипаж аъзоларидан бири. Кейинроқ маҳаллий расмийлар яна бир йўловчи қутқарилгани ҳақида хабар беришди.
Йўловчиларнинг аксари, 173 киши — Жанубий Корея фуқаролари, яна икки нафари — Таиланд фуқаролари.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт қушлар билан тўқнашув туфайли бошқарувни йўқотган бўлиши мумкин. Yonhap маълумотига кўра, шу туфайли шассини бошқариш тизими ишламаган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
Панама ва Дания Трампнинг ҳудудий даъволарига қандай жавоб қайтарди?
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?