Фото: TVI
“Ан-Насср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards маросимида Жоржина Родригесни “менинг хотиним” деб атади.
Дунёнинг энг яхши футболчиларига мукофотларни топшириш учун ташкил этилган кечада бир неча бор саҳнага чиққан афсонавий тўпурарнинг нутқида Daily Mail ушбу ноодатий тафсилотга эътибор қаратди.
Криштиану ўз яқинларига мукофотлар учун миннатдорчилик билдириб, ўз нутқида Жоржинани “менинг хотиним” деб атаган. Инглиз нашрига кўра, бу Роналду ва унинг қиз ўртоғи яширинча турмуш қургани ва бу ҳақда ҳозирча ҳеч кимга айтмаётганидан дарак беради.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Globe Soccer Awards мукофотини олган эди.
Аввалроқ жуфтлик Дубайдан 25 миллион еврога ер сотиб олгани хабар қилинганди. Жоржина ва Роналду 5 фарзандни тарбия қилиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
Панама ва Дания Трампнинг ҳудудий даъволарига қандай жавоб қайтарди?
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?