
Иллюстратив фото: Khaleej Times
Бирлашган Араб Амирликларида Jazirah Aviation Club авиакомпаниясига тегишли енгил моторли самолёт денгизга қулаб тушди. Бу ҳақда Khaleej Times сайти хабар берди.
Маълум қилинишича, авиаҳалокат оқибатида учувчи ва ҳамроҳи ҳалок бўлган. Марҳумлар орасида БААда туғилиб ўсган 26 ёшли ҳинд шифокори Сулаймон aл Мажид бор. Унинг отаси Мажид Мукаррамга кўра, ҳалокат Sove Rotana меҳмонхонаси яқинида соат 14:00 да парвоздан кўп ўтмай содир бўлган. Авиаҳалокатда 29 ёшли покистонлик аёл учувчи ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Ишчи гуруҳлар ва тегишли органлар ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича терговни давом эттирмоқда. БАА фуқаро авиация хизмати қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар