Фото: Главред
АҚШ Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича муҳим қарорни тайёрламоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди.
Президентнинг сўзларига кўра, бугун, 30 декабрь куни бу ҳақда расман эълон қилинади.
“Биламан, Америка Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича муҳим қарорни тайёрламоқда. Расмий эълонни эртага (30 декабрь) кутяпмиз: бу бизнинг жангчиларимиз учун йирик ёрдам пакетлари бўлади. Бу йиллар давомида Украинани ҳимоя қилишда ишлаётган механизм”, деди Зеленский.
Президент шунингдек, эълон қилинадиган ёрдам фронтда барқарорликни таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Айниқса, ҳамкорлар ёрдами Украинада кўпроқ жангчиларининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.
“Биз бошқа ҳамкорларимизнинг ёрдамини ҳам сақлаб қолиш учун ишлаяпмиз”, деди президент.
20 декабрь куни АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти яқин кунларда Украинага 1,2 миллиард долларлик ёрдам пакетини эълон қилиши маълум бўлганди.
Бундан ташқари, президент Зеленский АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам етказиб бериш ҳажми ошганини таъкидлаган эди. Бу қўллаб-қувватлаш фронтдаги вазиятни мувозанатлаштиришга ёрдам бермоқда. Хусусан, ҳамкорларнинг ёрдами туфайли украиналик ҳарбийлар Россия ҳужумларининг суръатини пасайтиришга эришмоқда.
Аввалроқ Россия томони АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича таклифларига рози бўлмагани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда