Фото: “ТАСС”
Арманистоннинг собиқ мудофаа вазири Аршак Карапетян Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигига яқин манбага таяниб, “РБК” хабар берди.
Ҳудудий полиция бўлимидаги суҳбатдош ҳам маълумотни тасдиқлаган. Карапетян 29 декабрь куни Москва марказида ҳибсга олинган. Собиқ амалдор 57 ёшда. У 2018 йилдан 2021 йилгача Арманистон бош вазири Никол Пашинян маслаҳатчиси бўлган.
2021 йил апрель июль ойларида Арманистон Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Кейин икки ҳафта давомида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, 2 август куни эса мудофаа вазири этиб тайинланган. Карапетян уч ойдан кейин ишдан бўшатилган, 15 ноябрь куни Сурен Папикян вазир лавозимини эгаллаганди.
Аршак Карапетян мамлакатида “Тадбиркорлик фаолиятида қонунга хилоф равишда иштирок этиш”, “Мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш” ва “Ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш” каби бир неча моддалар бўйича қидирувга берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Саломе Зурабишвили ҳалиям ўзини Гуржистон президенти деб атамоқда
Трамп Украинанинг НАТОга қўшилиш масаласини "ёпиқ" деди
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди
Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб келди
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади