Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Украинага 2,5 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй сайтида сўз боради.
Байденнинг баёнотига кўра, ушбу ҳарбий ёрдам пакети ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ҳамда «бошқа муҳим қуроллар»ни дарҳол ва узоқ муддатли етказиб беришни ўз ичига олади.
Янги пакетга кўра, Пентагон захираларидан 1,25 миллиард долларлик, шунингдек, Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуслари (USAI) доирасида 1,22 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатилади.
USAI дастурига мувофиқ Пентагон тайёр қуролларни бермай, ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар имзолади. USAI доирасида қуролларни етказиб беришга ойлар ёки йиллар кетиши мумкин. Оқ уй хабарида таъкидланишича, бу мазкур дастур доирасидаги охирги маблағлар ҳисобланади.
Ёрдам пакети тайёрланаётгани тўғрисида 29 декабр куни кечқурун Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилганди. «Американинг Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим қарори тайёрланаётганини биламан — расмий эълон эртага берилишини кутяпмиз: бу ҳарбийларимиз учун сезиларли ёрдам пакети», — деганди у.
CNN телеканали сентябр ойида 2024 йил апрелдан бери АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини қисқартирганини маълум қилганди. Ўшанда Пентагон Киевга 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатилишини эълон қилган, аммо шундан кейинги пакетлардан бирортаси 400 миллион доллардан ошмаётган эди. Шу билан бирга, 2024 йил декабрга келиб ёрдам пакетлари яна ошди: 3 декабр куни Оқ уй Украинага 725 миллион долларлик, 7 декабрда — 988 миллион, 13 декабрда эса 500 миллион долларлик ёрдамларини эълон қилди.
Reutersʼнинг қайд этишича, ҳозирги пакет Жо Байдан администрациясининг Украинани қўллаб-қувватлашдаги охирги тўғридан тўғри ёрдами бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Чиройли ҳаёт чиройли хаёллардан бошланади...
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машғулот ўтказгани учун узр сўради (видео)
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?
"Насаф" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирди