21:49 / 30.12.2024
18

Песков: Ҳозирда Украина можаросини тугатиш учун ҳеч қандай шарт йўқ

Песков: Ҳозирда Украина можаросини тугатиш учун ҳеч қандай шарт йўқ
Ҳозирда Украина можароси ёки унинг бирорта фазасини тугатиш учун ҳеч қандай шартлар йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига.

У тегишли саволга жавоб берар экан, "Йўқ", деб айтди.

Бир кун аввал РИА Новости агентлигига берган интервьюсида ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия Украина атрофидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокараларга тайёрлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, улар инқирознинг асосий сабабларини бартараф этишга қаратилган бўлиши ва жойлардаги реал вазиятни ҳисобга олиши кераклигини айтди.

Бундан ташқари, Лавров Россиянинг можарони ҳал қилишдаги ёндашувларини президент Владимир Путин белгилаб берганини эслатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Песков: Ҳозирда Украина можаросини тугатиш учун ҳеч қандай шарт йўқ