Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан асирлар алмашинуви бўлиб ўтганини маълум қилди, деб ёзади «Медуза». Ҳар икки давлат ҳам 150 нафардан ҳарбий асирларини қайтариб олди. Украина ҳукумати ҳозирча расман бу ҳақда хабар бермади.
Россиялик ҳарбий асирлар айни вақтда Беларус ҳудудида бўлиб, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда ва қариндошлари билан боғланиш имконияти тақдим этилган.
Россия ҳарбий идорасига кўра, асирлар алмашинуви БАА воситачилигида амалга оширилган.
Бундан олдинги асирлар алмашинуви 2024 йил 18 октябрда бўлиб ўтганди. Ўшанда Россия 95 нафар ҳарбий асирни Украинага топширган ва ушбу мамлакатдан ҳам шунча асирларини қайтариб олганди. 17 декабр куни инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсман Татяна Москалкова Россия ва Украина ҳарбийлари «кўплаб асирларни алмашиш» бўйича музокаралар олиб бораётгани, аммо ҳозирча бу борада келишувга эришилмаганини айтганди.
Декабр бошларида Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украина президенти Володимир Зеленскийга рождествода ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш таклифини бергани, аммо у мазкур таклифни рад этгани ҳақида гапирган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Днестрбўйи аҳолиси газ, иссиқ сув ва иссиқликсиз қолди
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Қўриқлаш хизмати Жанубий Корея президентини ҳибсга олишга халақит берди
Украина разведкаси: Курскдаги Шимолий Корея ҳарбийлари Янги йил кечасида маст бўлган
Туркияда «Крокус» теракти ижрочиларига алоқадор шахслар иши судга топширилди
Янги йил арафасида Янги Орлеанда рўй берган қирғин ҳақида нималар маълум?
Россия дронлари Киевдаги Олий рада маъмурий биносига зарар етказди
Украина президенти Зеленский қийин танлов қаршисида қолмоқда...