Фото: Getty Images
АҚШнинг Reviews.org таҳлил компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, инсон йилига 2,5 ойни фақат смартфонга сарфлайди. Барчамиз тахминан ҳар 5 дақиқада телефонимизни қўлга оламиз, бу эса кунига 140 мартадан ошади. Статистик маълумотлар кўрсатишича, 2024 йилда фойдаланувчилар ўтган йилга нисбатан 42,3 фоиз кўпроқ вақтини экран олдида ўтказмоқда.
Тадқиқотнинг асосий хулосалари
- 80,6 фоиз одамлар уйқудан тургач, дастлабки 10 дақиқа давомида телефонларини текшириб кўради;
- 65,7 фоизи ҳожатхонада телефондан фойдаланади;
- 53,7 фоиз фойдаланувчилар бир хонада бўлса ҳам, шериклари билан шахсан гаплашиш ўрнига уларга хабар ёзади;
- 38,1 фоизи учрашув пайтида телефонига қарайди;
- 27 фоиз одам машина ҳайдаётганда телефонига қараб қўяди.
Z авлоди (зумерлар) — смартфонларга энг қарам авлод. 13 ёшдан 28 ёшгача бўлган ёшлар кунига ўртача 6 соат-у 18 дақиқаларини гаджетлар билан ўтказмоқда.
Y авлод (миллениаллар, 28 ёшдан 43 ёшгача бўлганлар) ҳам ортда қолмаяпти — бу ёш гуруҳидаги одамлар кунига 6 соат 2 дақиқа смартфонларидан кўз узмайди. Ёши каттароқ фойдаланувчилар (Х авлоди ва бумерлар) телефонларига бироз камроқ қарайди, аммо барибир умумий ҳисобда гаджетларга кўп вақт сарфлайди — мос равишда 4 соат 54 дақиқа ва 3 соат 18 дақиқа.
Бироқ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, миллениаллар ўз қурилмаларига кўпроқ боғланиб қолган. Бу ёш гуруҳи вакиллари билдиришномаларни тез-тез текширади ва смартфонларини кўпроқ қўлларига олади (кунига 324 мартагача).
Миллениалларнинг 80 фоизи ўз телефонларини йўқотгандан сўнг хавотирга тушиши, уларни бошқа авлодлардан алоҳида қилиб кўрсатади. Бундан ташқари, улар тез-тез смартфонларнинг сўнгги моделларини харид қилади. Таққослаш учун, зумерларнинг атиги 67 фоизи телефонини йўқотишдан қўрқади. Бумерлар эса бу масалада камроқ ташвишланади — сўровда қатнашганларнинг 63 фоизи шундай фикр билдирган.
Мутахассисларни ташвишга солаётган нарса шуки, одамлар смартфонлардан ҳаддан ташқари фойдаланишни муаммо деб ҳисобламай қўйишган. 2024 йилда одамларнинг телефондан фойдаланиш вақти 42,3 фоизга ошганига қарамай, буни қарамлик деб ҳисобловчилар сони ўтган йилга нисбатан 24 фоизга камайган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади: Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?
Доналд Трамп: «Украинада уруш бошланиши – Байденнинг айби»
Лос-Анжелес ёнмоқда: 5 киши ҳалок бўлган ва зарар миқдори 50 млрд доллардан ошди
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?