Сеул ғарбий округ суди 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори туфайли ҳокимиятдан четлатилган Корея Республикаси (КР) президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади. Бу ҳақда 31 декабр, сешанба куни тергов идоралари ва юқори лавозимли амалдорлар ўртасидаги коррупцияни тергов қилиш департаментига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Yonhap агентлигининг аниқлик киритишича, мамлакат конституциявий тарихида биринчи марта амалдаги давлат раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берилган. Агентлик маълумотларига кўра, тинтув учун ордер ҳам тақдим этилган. Яқин кунларда прокуратура ҳибсга олиш ҳақидаги буйруқни, жумладан, президент қароргоҳида ҳам бажаришга киришиши кутилмоқда.
Жанубий Кореянинг лавозимидан четлатилган президенти сўроққа чақирилди
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлаштирилган президенти Юн Сок Ёл прокуратурага сўроққа чақирилди. У эълон қилинган ҳарбий ҳолат туфайли исён кўтаришга уриниш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда, деб хабар берди Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 17 декабр куни.
Агентликнинг аниқлик киритишича, бу Юн Сок Ёолга прокуратурага келиш талаби билан юборилган иккинчи чақирув қоғози — у биринчисига эътибор бермаган.
Прокуратурадан мустақил равишда Юн Сок Ёлни полиция, юқори ҳукумат амалдорлари ўртасидаги коррупцияни тергов қилиш бошқармаси ва Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг тергов департаменти вакилларидан иборат қўшма тергов гуруҳи томонидан сўроққа чақирилган. Ушбу чақирув қоғозига кўра, тўхтатилган президент чоршанба кунигача келиши керак.
Хабарларга кўра, терговчилар, шунингдек, президентнинг телефон қўнғироқлари ёзувларини олиш мақсадида унинг хавфсизлик идорасида рейд ўтказган.
Юн Сок Ёлнинг ўзи аввалроқ фитна бўйича айбловларни рад этган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)