19:10 / 01.01.2025
101

Жанубий Кореялик эркак самолёт ҳалокатида оиласининг 12 аъзосини йўқотди

Жанубий Кореялик эркак самолёт ҳалокатида оиласининг 12 аъзосини йўқотди
Фото: Yonhap
Яқинда Муан шаҳридаги самолёт ҳалокатида жанубий кореялик эркак 12 нафар оила аъзоси ва яна 5 нафар дўстидан ажралди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги хабар берди.

Гап Таиландда оиласи ва дўстлари билан таътилда бўлган Жанубий Корея фуқароси ҳақида кетмоқда. Бироқ, иш билан боғлиқ ҳолатлар туфайли, эркак Ҳиндистонга кетишга мажбур бўлган, унинг оила аъзолари эса самолётда уйига қайтган.

«Мен катта оиладан омон қолган ягона одамман», деди у.

Хабар қилинишича, эркак ҳодисадан хабар топгач, дарҳол сафарини тўхтатиб, ДНК тестини топшириш ва қариндошларини топишга ёрдам бериш учун Ҳиндистондан Жанубий Кореяга қайтган.

«Мен бобосининг туғилган кунини нишонлашини айтган олти ёшли қизимнинг овозини унутолмаяпман», деб тан олди у фалокатда фожиали тарзда ҳалок бўлган қизи ҳақида гапириб.

JeJu Airlines авиакомпаниясининг самолёти 29 декабр куни Муан аэропортида (Сеулдан 300 километр узоқликда) ҳалокатга учради. Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат оқибатида 179 киши қурбон бўлди. Икки киши тирик қолди. Йўловчиларнинг аксарияти Жанубий Корея фуқаролари эди.

Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мок 29 декабрдан 4 январгача етти кунлик миллий мотам эълон қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг