15:27 / 02.01.2025
22

Жанубий Кореяда Jeju Air самолётининг ҳалокати юзасидан тинтувлар бошланди

Жанубий Кореяда Jeju Air самолётининг ҳалокати юзасидан тинтувлар бошланди
Фото: Jung Yeon-Je / AFP / Scanpix / LETA
Жанубий Корея полицияси 2 январ, пайшанба куни эрталаб Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти 29 декабр куни қўниш чоғида ҳалокатга учраган Жанубий Кореянинг Муан халқаро аэропортида тинтув ўтказди. Шунингдек, тинтувлар авиакомпаниянинг Сеулдаги офиси ва Пусан ​​минтақавий авиация маъмуриятининг Муан бўлимида ҳам ўтказилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.

Расмийларнинг журналистларга маълум қилишича, тинтув ўтказиш учун ордер одамлар ўлимига олиб келган касбий эҳтиётсизлик айблови бўйича берилган.

Jeju Air самолёти ҳалокатидан сўнг Жанубий Корея ҳукумати мамлакат авиаташувчилари томонидан фойдаланиладиган барча Boeing 737-800 самолётлари 29 декабр куни тўғри ишламай қолган шасси мосламаси юзасидан махсус текширувдан ўтказилишини эълон қилди. Президент вазифасини бажарувчи Чой Санг Мокнинг айтишича, агар текширувда самолёт моделида техник носозликлар аниқланса, «зудлик билан чора кўрилади». Жанубий Кореянинг олтита авиакомпанияси 101 та Boeing 737-800 самолётларидан фойдаланади.

Ҳалокатда фақат икки киши омон қолган

29 декабр куни Бангкокдан парвоз қилган Jeju Air авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва Жанубий Кореянинг Муан округидаги аэродром панжарасига бориб урилди. Ушбу ҳалокат бортдаги 181 кишидан 179 нафарининг ҳаётига зомин бўлди.

AFP маҳаллий MBC телекомпанияси тақдим этган видеога таяниб ёзишича, ҳатто қўниш вақтида самолёт двигателларидан тутун чиққан, шундан сўнг ёнғин кемани қамраб олган. Бошқа материаллар ёнғин биринчи навбатда самолётнинг орқа қисмига ўтганини кўрсатмоқда.

Дастлабки версияга кўра, ҳалокатга самолётнинг қўниш вақтида қушлар билан тўқнашиб кетиши сабаб бўлган. Шу сабабли, бошқа нарсалар қатори, самолётнинг шасси мосламаси ишламай қолган — самолёт учиш-қўниш йўлаги бўйлаб назоратсиз равишда «чиқиб кетган».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда Jeju Air самолётининг ҳалокати юзасидан тинтувлар бошланди