16:50 / 02.01.2025
25

Россияда энди полиция мигрантлар яшаётган уйларга ҳеч қандай рухсатсиз кириши мумкин

Россияда энди полиция мигрантлар яшаётган уйларга ҳеч қандай рухсатсиз кириши мумкин
Фото: Репорт.аз
Россияда полиция ходимлари мигрантлар яшайдиган уй-жой ва бошқа биноларга тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эга бўлади. “ТАСС” хабар беришича, тегишли нормалар шу йил 5 мартдан кучга кирадиган қонунда мустаҳкамланган.

Шунингдек, полиция Россия Федерациясининг давлат органлари ва хорижий давлатларнинг ҳокимият органларидан давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган, шу жумладан тижорат, банк, солиқ ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотлар ва ҳужжатларни сўраши мумкин. Бундан мақсад чет эл фуқароларининг ҳисобварақлардаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритиш.

5 мартдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳам ушбу режимда, жумладан, техник воситалардан фойдаланган ҳолда хориж фуқароларини кузатиб боришлари мумкин. Ушбу норма, шунингдек, чет элликларга Россия Федерацияси ҳудудида бўлишда ёрдам кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларга ҳам тегишли.

Бундан ташқари, полиция мобил қурилмалар ва геолокация, юзни аниқлаш тизимида ишлайдиган тўлов тизимлари маълумотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Аввалроқ Россиядаги ноқонуний мигрантлар 30 апрелгача мустақил равишда мамлакатни тарк этиши ёки ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши кераклиги хабар қилинганди.

Россиядан миграция режими бўйича чиқариб юбориш 2025 йил 5 февралдан бошлаб жорий этилади. У Россияда қонуний асосда бўлиш ҳуқуқига эга бўлмаган хорижликларга нисбатан қўлланилади. Ушбу тоифага кирувчи барча фуқаролар чиқариб юборилгунга қадар ёки ҳуқуқий ҳолати тартибга солингунча назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилиши шарт.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда энди полиция мигрантлар яшаётган уйларга ҳеч қандай рухсатсиз кириши мумкин