
Фото: Robert Mecea
Ню Йоркдаги тунги клубда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши яраланди, деб хабар бермоқда The New York Post.
Қайд этилишича, отишма 1 январ куни кечаси Куинсдаги Amazura клубида ташкил этилган ёпиқ базмда юз берган. Полиция маълумотларига кўра, қуролланган тўрт нафар шахс клубга кириш йўлагида турганларга қарата камида 30 маротаба тартибсиз ўқ узган.
Жабрланганларнинг ҳаммаси 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлардан иборат. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Яраланганлар аҳволи оғир эмаслиги айтилмоқда.
Полиция гумонланувчилар жиноят жойидан яширинган Infiniti маркасидаги кулранг автомобилни қидирувга берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!