Фото: “Репорт.аз”
Янги йил арафасида Францияда мингга яқин машина ёқиб юборилди, полиция 420 кишини қўлга олди, улардан 310 нафар ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда BFМTV телеканали хабар берди.
Франция Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Бруно Ретаёнинг аниқлик киритишича, кўпчилик ҳодисалар пиротехника отилиши билан боғлиқ бўлиб, улар полиция ходимлари ва ўт ўчирувчиларга ҳужум қилишда ҳам қўлланган.
Лион шаҳрида икки ёшли қизалоқ аравачасига ёниб турган пиротехника урилиши оқибатида унинг юзи ва кўзи куйиш жароҳатини олган. Яна бир киши петарда портлаши туфайли оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Телеканал бу воқеа тафсилотларини келтирмади.
Полиция байрам кунлари Париж ва унинг чеккасида тартибни сақлаш учун 10 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сафарбар этилишини маълум қилди.
Янги йил байрамларида Францияда жами 90 минг нафар турли ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари иш олиб борди. Бруно Ретаё маҳаллий ҳокимият ва хавфсизлик кучларини террорчилик хавфи юқори даражада давом этаётганини ҳисобга олиб, ҳушёр бўлишга чақирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Chevrolet Cobalt GX учун онлайн контрактатсия бошланмоқда!
Уругвайлик футбол юлдузи Луис Суарес бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)
Доналд Трампнинг рафиқаси Мелания ҳақида филм суратга олинади
Қиличбозларимиз Жаҳон кубогида олтита медални қўлга киритишди
Украинанинг Курск областидаги «катта юриши». Бу ҳақда нималар маълум?