Фото: Ғарбий Мидленд полицияси
Буюк Британия полицияси Ғарбий Мидленддаги Ковентри шаҳрида 52 йил олдин йўқолган аёлни топди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
16 ёшли Шейла Фокс 1972 йилда сирли равишда ғойиб бўлган. Шундан сўнг, қизнинг ота-онаси полицияга мурожаат қилган. Улар қизи катта ёшли эркак билан яширинган бўлиши мумкинлигини айтган. Тергов жараёнида турли фаразлар ўрганилган, жумладан, Шейла ўз хоҳиши билан туғилиб ўсган шаҳрини тарк этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин ҳам кўриб чиқилган.
Иллюстратив фото: Facebook
Яқинда полиция унинг суратини “Қидирилмоқда” ёзуви билан қайта эълон қилган. Қидирув ижобий натижа берган: ҳуқуқ-тартибот идоралари 68 ёшли Фокснинг қаердалиги ҳақида маълумот олган.
Йўқолган аёл шу вақт мобайнида мамлакатнинг бошқа ҳудудида истиқомат қилган. Ҳозирда у хавфсиз жойда ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Қизлик пайти нега уйдан қочгани ва ота-онаси билан алоқани узгани ҳақида маълумот берилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Мудофаа вазирлиги: Россия қуролли кучлари Кураховони назоратга олди
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг муваффақиятсизлиги сабабчиси ким эканини айтди
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Аббосбек Файзуллаевни гранд клуб олиб кетади...
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди