Коллаж: NDTV
Америкалик миллиардер Илон Маск Мексика билан чегарада девор қурилиши учун материаллар сотгани сабабли президент Жо Байден маъмуриятини давлатга хиёнатда айблади.
Миллиардер бу ҳақда Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзди. “Бу юз фоиз давлатга хиёнат”, деди Илон Маск. У бу фикрини тармоқ фойдаланувчиларидан бирининг Байден маъмурияти девор учун материалларни сотиб, чегарадаги тўсиқларни бузиб, мигрантлар учун атайлаб йўл очгани ҳақидаги постига жавобан ёзди.
Октябрь ойида Байден Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампни қўллаб-қувватлаган ва унинг сайловолди кампаниясига катта маблағ сарфлаган Илон Маскнинг 1990 йилларда АҚШда қонуний мақомга эга бўлмаган ҳолда ўз бойлигини орттирганини айтганди.
АҚШ президентига кўра, Маскнинг уни кейинчалик миллионерга айлантирган стартапни яратиш учун ҳуқуқий асоси бўлмаган. Бунга жавобан Маск ўзининг биринчи стартапига асос солган пайтда АҚШда ишлаш рухсатномасига эга бўлганини айтди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
Қозоғистонда икки йил ичида 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
Хитойда тарқалаётган хавфли вирус Ўзбекистонда ҳам қайд этилди