Фото: Kim Hong-Ji/REUTERS
Мамлакат президенти Юн Сок Ёл ишини тергов қилаётган жанубий кореялик терговчилар 3 январ, жума куни эрталаб Сеулдаги қароргоҳига уни қўлга олиш учун етиб келди, деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Жанубий Кореянинг юқори мартабали ҳукумат амалдорлари учун Жиноят қидирув хизмати (CIO) ва полиция ходимлари Юннинг қароргоҳига маҳаллий вақт билан 7.20 (Тошкент вақти билан 3.21) да етиб келишди. Тахминан соат 8.00 да 50 кишидан иборат тергов гуруҳи қароргоҳ ҳудудига кирди, бироқ ҳарбийлар йўлни тўсиб қўйишди. Тошкент вақти билан соат 5.54 лар атрофида терговчилар ҳарбий хизматчиларнинг икки қаторини ёриб ўтишга муваффақ бўлишгани маълум бўлди. Энди Юннинг қўриқчилари уларни ичкарига киритмаяпти.
Yonhap агентлигининг хабар беришича, полиция президент қароргоҳи яқинида тартибни сақлаш учун 45 та махсус бўлинма ва 2700 нафар ходимни жойлаштирган. Унинг ёнида Юннинг 1,2 минг тарафдори йиғилиб, «президентни ҳимоя қилиш» ва «импичментни бекор қилиш»га чақиришди. Улардан баъзилари полиция билан тўқнашган.
Суд Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун қарорни тасдиқлади
Сеул ғарбий округ суди 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги қарори туфайли ҳокимиятдан четлатилган Корея Республикаси (КР) президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини маъқуллади. Бу ҳақда 31 декабр куни тергов идоралари ва юқори лавозимли амалдорлар ўртасидаги коррупцияни тергов қилиш департаментига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Yonhap агентлигининг аниқлик киритишича, мамлакат конституциявий тарихида биринчи марта амалдаги давлат раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер берилган. Агентлик маълумотларига кўра, тинтув учун ордер ҳам тақдим этилган. Яқин кунларда прокуратура ҳибсга олиш ҳақидаги буйруқни, жумладан, президент қароргоҳида ҳам бажаришга киришиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Полшада фермерлар норозилик намойишларини бошлади
Франциянинг собиқ президенти Саркози устидан суд бошланди
Зарарли овқатлар ва ортиқча истеъмолга бўлган мойиллик мияда қандай шаклланади?
Оқтовда ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қути”ларини ўрганиш бошланди
Чеченистонда Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қурилмоқда
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Терговчилар Трамп меҳмонхонаси олдида портлатилган Cybertruck ҳақида маълумот берди
Суперлига ва Про лига регламенти. Унга клублар муносабати қандай?