Фото: Reuters
Кениянинг Макуэни округи Мукуку қишлоғига салкам ярим тоннали космик чиқинди тушди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Диаметри тахминан 3 метр ва оғирлиги 498 килограм атрофидаги металл ҳалқа осмондан тушиб, парчаланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Дастлабки баҳолашларга кўра, ерга тушган объект “ракета ташувчисининг ажратувчи ҳалқаси” ҳисобланади. У Ер атмосферасига кирганда ёниб кетиши ёки одамлар яшамайдиган ҳудудга, масалан, океанга тушиши керак эди.
Кения космик агентлиги чиқинди 60 йиллик космосни ўзлаштириш натижаси эканини маълум қилди. Агентлик воқеа жойини зудлик билан ўраб олган ва объектни кейинги тадқиқотлар учун олиб қўйган. Бундай ҳолатлар Ер атрофидаги орбитада чиқиндилар сони кўпайиши сабабли ортиб боради.
Гарвард-Смицон астрофизика марказидан космик объектларнинг қулашини кузатиш бўйича мутахассис Жонатан Макдавелл парчанинг космик келиб чиқишига шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, объект атмосферага қайта киришда қизиб кетганига аниқ далиллар йўқ ва у самолётнинг қолдиғи бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, LеоLabs компаниясининг космик чиқиндилар бўйича эксперти Даррен МакНайтнинг таъкидлашича, космик объектларнинг баъзи қолдиқлари “қурбонлик массасини” сақлаши мумкин. У атмосферага киришда ёниб, асосий элементни шикастланмаган ҳолда қолдиради.
Atlas Centaur ракетаси билан эҳтимолий боғлиқлик
Aerospace Corporation маълумотлар базасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, топилган объект 2004 йилда АҚШ Миллий разведка бошқармасининг USА-179 сунъий йўлдошини орбитага чиқариш учун учирилган Atlas Centaur ракетасининг қолдиқлари бўлиши мумкин. Ракета қолдиқлари 30 декабрь куни атмосферага кириб, Африка устидан учиб ўтиши керак эди.
Бироқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига кўра, ушбу объект Россиядаги Байкал кўли устида ёниб кетган. Бу эса қўшимча тадқиқотлар ва маълумотларни тасдиқлаш заруратини туғдиради.
Inside Outer Space таҳлилчилари объектнинг тузилиши “Роскосмос” томонидан ишлаб чиқилган Ангара-А5М ракета қисмларини ишлаб чиқариш технологиялари билан умумий хусусиятларга эга эканини тахмин қилмоқда. Кения космик агентлиги тергов натижаларини яқин кунларда эълон қилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланиб қонуний жазога тортилди
Хитойнинг Тибет автоном ҳудудидаги зилзила қурбонлари сони ошиб бормоқда (видео)
Россияда ҳам хавфли вирус тарқалмоқда
Лас-Вегасдаги портлаш: ҳайдовчи америкаликларга хат қолдирган экан...
Суюлтирилган газ таъминотидаги ноқонуний «бункер»лар аниқланди
Кечаги учрашувда Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Меган Маркл Netflix’да ўзининг шахсий лайфстайл шоусини тақдим этди (видео)
Украина армияси Курск областида ҳужумга ўтди