Фото: Ижтимоий тармоқлар
Қозоғистондаги Остона-Шучинск магистрал йўлининг Кўғом ва Қоратол қишлоқлари орасидаги қисмида юзлаб автомобиллар иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қайд қилинишича, ноқулай об-ҳаво шароити (совуқ ва кучли шамол) туфайли йўл эрталаб соат 7:20 да ёпилган. Тушга яқин йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам бериш учун полиция ва махсус техника етиб келган.
Шундан сўнг, машиналар карвони Шучинск томон ҳаракатланган. Ҳаракатланиш жараёнида машиналардан бири тезликни меъёридан оширган, оқибатда, юзлаб автомобиллар тўқнашган.
Қайд қилинишича, Темиртов яқинидаги Қарағанда шоссесида 800 га яқин автомобил тўпланиб қолган.
Полиция ҳайдовчиларни ноқулай об-ҳаво шароитида шаҳар ташқарисига чиқмасликка чақирмоқда.
Ҳозирча, қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон йўлларида қуёш панелли радарлар ўрнатилади (видео)
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Америка Қўшма Штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Бугундан бошлаб Ню-Йорк марказига кириш пулли бўлди
Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Зеленский Россияга ҳудудий ён босиш шартини айтди
Криштиану Роналду бу йил фаолиятини тугатадими?