Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2024 йил якунларига бағишланган интервюда 2022 йил январида мамлакатда содир бўлган қонли воқеаларни эсга олди.
«Бу воқеаларнинг асосий сабаби – ижтимоий адолатсизлик, сиёсий турғунлик, шунингдек, фитначиларнинг бостириб бўлмайдиган амбициялари, халқ ва давлат тақдирига бефарқлигидир. Ҳали ҳам тахминлар ва содир бўлган воқеаларнинг турли версиялари мавжуд. Бундан ташқари, баъзи бир тарафкаш шахслар фактларни ўйлаб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини манипуляция қилмоқда. Ҳокимиятнинг ўзи жамиятда саволлар қолмаслигидан манфаатдор. Бир нарса аниқ: қатъий чоралар кўрилмаганида, Қозоғистон суверенитети чекланган, бутунлай бошқача давлатга айланган бўларди», деди Тўқаев.
Қозоғистон раҳбари январ воқеаларидан чиқарилган хулосаларни санади.
«Бу воқеалар барчамизга кўп нарсани ўргатди. Биринчидан, мамлакатда ҳокимият бирлаштирилиши керак, қўшҳокимият бўлмаслиги керак. Иккинчидан, давлат раҳбари - маълум бир муддатга ёлланган давлат бошқарувчиси, «Тангрининг сояси» эмас. Учинчидан, олий давлат лавозимларига номзодларни, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларини ҳам пухта танлаш, улар Ватанга, Қозоғистонга фидойи бўлиши керак, энг муҳими, ҳамма жойда адолат тамойилларини жорий этиш зарур, халқ бирлигини қўз қорачиғидек ҳимоя қилиш лозим», деди Тўқаев.
2022 йил январ ойида Қозоғистонда суюлтирилган газ нархи кескин ошганидан кейин оммавий норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланиб кетди. Одамлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тўқнашуви оқибатида 250 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 8 мингга яқини жароҳат олди. Қонли воқеалардан сўнг Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Элбоши» унвонидан ва бошқа кўплаб имтиёзлардан маҳрум этилди. Унинг яқин қариндошларига нисбатан коррупция бўйича жиноий ишлар қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Кимлар “Арсенал”нинг қишки трансферлар ойнасидаги “ўлжаси”га айланади?
Ўзбекистонда доллар ва бошқа валюталарнинг расмий курси кўтарилди
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Элдор Шомуродов учун курашга жиддий клуб қўшилди
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Хитойда COVID'га ўхшаш вирус тарқалмоқда (видео)