Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида чегарадаги вазият таранглашган. 24 декабр куни Покистоннинг Афғонистон шарқига уюштирган ҳаво ҳужумларида камида 46 киши ҳалок бўлди.
Покистоннинг айтишича, ҳужумларда «террорчилар бошпаналари» нишонга олинган. Афғонистон расмийларига кўра, қурбон бўлган 46 кишининг аксарияти аёллар ва болалардир.
Бунга жавобан «Толибон» чегарага ҳарбий техника ва 15 минг аскарни жойлаштирди. Шундан сўнг афғонлар баҳсли чегарада Покистоннинг бир нечта позицияларига ҳужум қилди. У ерда тўқнашувлар давом этмоқда.
«Толибон» вакиллари Британиянинг Telegraph газетасига берган интервюсида можаронинг ҳар қандай кескинлашувига тайёр эканликларини айтишган:
«Уларда ядро бомбаси борми-йўқми, бизни қизиқтирмайди», дейди юқори мартабали вакиллардан бири.
Покистон раҳбарлари афғон толибларини покистонлик жангариларга бошпана берганликда айбламоқда. Гап биринчи навбатда «Теҳрик-э-Толибон Покистон» (ТТП) гуруҳи ҳақида бормоқда. ТТП гуруҳи Покистонда вайронагарчиликлар келтириб чиқармоқда. Биргина 2024 йилда Покистон хавфсизлик кучларига 444 та ҳужум уюштирилган, камида 685 киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)
Трамп гаровга олинганлар 20 январгача озод қилинмаса, ҲАМАСга “жаҳаннам” ваъда қилди
Италиядаги қишлоқлардан бирининг аҳолисига касал бўлиш тақиқланди
Россия Трампнинг Канада ва Гренландия ҳақидаги баёнотларига қандай муносабат билдирди?
Мисрда ўқувчилар ўқитувчи аёлни ёқиб юборди (видео)