12:50 / 04.01.2025
90

Доналд Трампга ҳукм инаугурациядан 10 кун олдин чиқариладиган бўлди

Доналд Трампга ҳукм инаугурациядан 10 кун олдин чиқариладиган бўлди
Фото: AFP
Доналд Трампга собиқ актриса Сторми Дэниэлсга тўловлар бўйича ҳукм 10 январ куни, АҚШнинг сайланган президенти инаугурациясидан ўн кун олдин эълон қилинади. Ню-Йорк штати судяси Хуан Мерчаннинг қарори 3 январ, жума куни штат суд тизимининг веб-сайтида эълон қилинди.

Трамп қамоқ жазосига ҳукм қилинмайди

Иш бўйича ҳукм 10 январ куни эрталаб эълон қилиниши белгиланган. «Айбланувчи ҳукм чиқарилишида шахсан ёки виртуал иштирок этишни танлаши мумкин», деди судя.

«Ҳозирги босқичда суднинг ҳеч қандай қамоқ жазоси тайинламаслик истагини эълон қилиш ўринли кўринади», — дейилади ҳужжатда. Reuters тушунтирганидек, бу Трамп ҳеч қандай қамоқ жазоси, жарима ёки синов муддатига дуч келмаслигини англатади.

Агентликнинг Трамп матбуот котиби Стивен Чунгдан иқтибос келтиришича, бу иш бўйича умуман ҳукм бўлмаслиги керак. «Бу ноқонуний иш ҳеч қачон қўзғатилмаслиги керак эди ва Конституция уни дарҳол бекор қилишни талаб қилади», деди Чунг.

Трампнинг адвокатлари аввалроқ ишни рад этиш ҳақида ариза берган эди. Аммо судя Мерчан бугунги баёнотида «бундай қарор қонун устуворлигига путур етказади», деди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё