Фото: Закон.кз
Бразилияда 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Оқтов яқинида ҳалокатга учраган Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) самолётининг “қора қути”ларини ўрганиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Бразилиянинг G1 портали.
“Қора қути”лардан олинган маълумотлар Бразилия ҳарбий-ҳаво кучлари (FAB) мутахассислари иштирокида таҳлил қилинади.
“Олинган маълумотлар воқеани таҳлил ва тергов қилиш учун масъул бўлган Қозоғистоннинг Авиация ҳодисаларини текшириш департаментига топширилади”, дея аниқлик киритди FAB.
25 декабрь куни Бокудан Грознийга учаётган Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL)нинг Embraer самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Улардан 42 нафари Озарбайжон, 16 нафари Россия, 6 нафари Қозоғистон, 3 нафари Қирғизистон фуқароларидир. Ҳодиса оқибатида жами 38 киши ҳалок бўлди.
29 декабрь куни барча 17 халқаро эксперт, жумладан, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO), Бразилия авиаҳалокатларни текшириш ва олдини олиш маркази (CENIPA), Давлатлараро авиация қўмитаси (IАC) ва Embraer ишлаб чиқарувчи компания вакиллари AZAL самолёти ҳалокати сабабларини текшириш учун Оқтовга етиб келди.
30 декабрь куни Қозоғистон Озарбайжон самолётининг регистраторларини CENIPA’га ўрганиш учун юборди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самолёт Грозний яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва бошқарувни йўқотганини маълум қилган.
“Фактлар шундан иборатки, Озарбайжон фуқаролик самолёти Россия ҳудудида, Грозний шаҳри яқинида ташқи таъсир оқибатида шикастланган ва деярли бошқарувни йўқотган. Шунингдек, бизнинг самолётимиз радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқариб бўлмайдиган ҳолатга туширилганини ҳам биламиз. Бу самолётга етказилган биринчи зарар ҳисобланади”, деди у Озарбайжон телевидениесига берган интервьюсида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Қирол кубоги. "Ал-Иттиҳод" пенальтилар сериясида "Ал-Ҳилол"ни таслим этди
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилади
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"
Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен уйланди