21:51 / 04.01.2025
80

Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”

Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Фото: Global Look Press
Қўшма Штатлар Россия-Украина уруши бошланишидан анча олдин Киев ҳукуматини турли хил қуроллар, хусусан, Stinger зенит-ракета тизимлари ва Javelin танкка қарши тизимлари билан таъминлашни бошлаган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен The New York Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Биз махсус операция бошланишидан анча олдин, 2021 йилнинг сентябрида, кейин эса декабрь ойида Украинага катта миқдордаги қуролларни, хусусан, Stinger ва Javelin’ни яширинча етказиб бердик”, деди у.

Россия ҳукумати бир неча бор Украинага қурол етказиб бериш РФнинг қатъиятини пасайтирмаслигини ва махсус ҳарбий операциянинг боришини ўзгартирмаслигини таъкидлаган. 2025 йил 20 январда лавозимга киришиши кутилаётган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Киевни қўллаб-қувватлашни сезиларли даражада қисқартириш ҳақидаги ваъдаларини амалга ошириши кутилмоқда.

Блинкен, шунингдек, Хитой Россиянинг ядровий қуролдан фойдаланиши масаласида тийиб турувчи ролини ўйнаши мумкинлигини айтган.

Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли 5 фоиздан 15 фоизгача ошган бўлса ҳам, бундан жиддийроқ нарса йўқ”, деди Блинкен Financial Times нашрига берган интервьюсида.

2024 йилнинг 19 ноябрь куни Владимир Путин мамлакатнинг ядровий тийиб туриш борасида янгиланган давлат сиёсати асосларини тасдиқлади.

Янги доктринага кўра, ядровий давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ядровий бўлмаган давлатнинг тажовузкорлиги уларнинг Россия Федерациясига қўшма ҳужуми деб ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”