АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати яқин кунларда мамлакатнинг марказий қисмида бошланган қор бўрони шарққа силжишини тахмин қилмоқда, дея ёзмоқда Zamon.uz нашри
Рекорд миқдорда қор ёғиши ва ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. Миссисипи ва Флорида каби жанубий штатларда ҳам хавфли об-ҳаво шароити кутилмоқда. Метеорологлар буни “қутб гирдоби” табиий ҳодисаси билан боғлашмоқда.
АҚШнинг марказий қисмида жойлашган штатларда "кундалик ҳаётнинг сезиларли даражада бузилиши" ва хавфли йўл шароитлари кузатилиши тахмин қилинмоқда. Канзас ва Индиана штатларининг баъзи ҳудудларида 20 см гача қор ёғиши мумкин.
Ўрта Ғарб минтақасида қор бўрони, баъзи штатларда музламаларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Шарқий соҳил ҳудуди ҳам қорли об-ҳавога тайёрланмоқда.
Авиакомпаниялар мумкин бўлган узилишлар туфайли парвоз вақти ўзгаришлари учун тўловлардан воз кечмоқда. Ёғингарчилик душанба куни тугаши кутилаётган бўлса-да, сешанба куни паст ҳарорат бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
5 январда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин
Maкрoн: Украинанинг таслим бўлиши на АҚШ, на Европа Иттифоқи учун фойдали эмас
Японияда Ер юзидаги энг кекса аёл вафот этди
Блинкен: “АҚШ Украинага уруш бошланишидан олдин яширинча қурол беришни бошлаган”
Кўп сув ичиш организм учун қай даражада фойдали?
Васийлик ёки ҳомийлик қандай ҳолларда белгиланади?
Хоразмда "Қизил китоб"га киритилган қушни сотаётган шахс қўлга тушди
“Барселона” юлдузлари шокда: Бизни алдашди!