50
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Қозоғистонда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатида йўловчиларни қутқаришда иштирок этган бир гуруҳ фавқулодда вазиятлар ва тиббиёт ходимлари, полициячилар, Манғистов ҳудудий электр тармоқлари компанияси ва Оқтов халқаро аэропорти ишчиларига давлат мукофотлари топширилди.
Қайд этилишича, Манғистов области раҳбари Нурдаулат Қилибай мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қарорига кўра 19 кишига давлат мукофотлари — орден ва медалларни топширган. Шунингдек, яна 51 кишига давлат раҳбари номидан ташаккурномалар берилди.
25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида 38 киши ҳалок бўлди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев самолёт Россия ҳудудида «ташқи таъсир бўлгани» туфайли ҳалокатга учраганини маълум қилди. 28 декабр куни РФ президенти Владимир Путин Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди ҳамда «Россия ҳаво кенглигида рўй берган фожиали ҳодиса» учун узр сўраб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ўз навбатида Алиев AZAL самолётининг Оқтовдаги ҳалокати оқибатларини бартараф қилишда, жабрланганларни қутқаришда кўрсатилган ёрдам учун Қозоғистон халқига миннатдорлик билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қишда терини қандай парвариш қилиш керак?
АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини қўзғатаётганликда айблаяпти
Эксперт: Молдова Россия қаршисида тиз чўкмади
Кўп қаватли уйлар олди ва маҳаллаларнинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
Испания 2025 йил апрел ойидан «олтин визалар»ни бекор қилади
Таниқли инсайдер “Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов борасида фаол мулоқот олиб бораётганини айтмоқда
Энди юридик шахслар "свет"га мобил алоқа орқали тўлов қилиши мумкин
"Ланс" бош директори: "Абдуқодир Ҳусанов клубдан кетади"